Қозоғистонда 1 123 та қишлоқ оптик толали интернет билан қамраб олинади
ASTANA. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги “Қозоғистоннинг инклюзив иқтисодиёти учун тезлаштирилган рақамлаштириш” лойиҳаси бошланганини ва телекоммуникация операторлари учун акция грантларини олиш учун очиқ танлов эълон қилинганини маълум қилди.
Танлов лойиҳани амалга ошириш доирасида ўтказиляпти. Асосий мақсад - қишлоқ жойларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисини камида 100 Мбит/с тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлашдир.
“Лойиҳа маҳаллий интернет тармоғига эга бўлмаган 1 123 та қишлоқ аҳоли пунктларида оптик толали алоқа тармоқларини қуришни ўз ичига олади.
Лойиҳа натижасида 445 мингдан ортиқ хонадонлар интернетга уланади ва тахминан 2,3 миллион киши юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади”, -дейилади маълумотда.
Лойиҳа доирасида телекоммуникация операторларига қишлоқ жойларда телекоммуникация тармоқларини қуришга сарфланган тасдиқланган капитал харажатларнинг 50 фоизигача қайтарилмайдиган улуш грантлари берилади.
Қурилиш ишлари операторларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қурилган инфратузилма уларнинг балансида қолади.
Иштирокчиларни танлаш тенг ҳуқуқлилик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларига риоя қилган ҳолда очиқ танлов асосида амалга оширилади.