Қозоғистон Ўзбекистон ва Туркманистон билан фавқулодда вазиятлар пайтидаги ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди

ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.
None

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Сўнгги хабарлар