Қозоғистон – Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ALMATY. Kazinform - 2021 йил 7-11 июн кунлари Алмати шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг 84-йиғилиши бўлиб ўтди.
None
None

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига асосланиб, хабар беради.

Томонлар давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни ва Қозоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини муҳокама қилишни давом эттирдилар.

Кейинги учрашув Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар