Қозоғистон ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилмоқда

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram каналига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
Қозоғистоннинг Украинадаги фуқаролари Қозоғистон Республикаси элчихонасига Киев шаҳри, Ильенко кўчаси, 26-уй манзилига келиши қуйидаги ва ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкин: +38 (067) 347 04 08 (WhatsApp, Viber), +38 (044) 483 15 96, +38 (044) 489 18 58.
«Ватандошларимиз Харьков шаҳридаги консуллик муассасасига (қуйидаги ҳудудларга хизмат кўрсатади – Харьков, Сума ва Полтава вилоятлари), Львов (Волынская, Закарпатская, Ивано-Франковская, Ровненская, Тернопольская, Хмельницкая, Черновецкая ва Львов вилоятлари), Одесса (Николаевская, Херсонская ва Одесса вилоятлари) ҳамда Днепр (Днепропетровск вилояти) шаҳарларида жойлашган консуллик идораларига мурожаат қилишлари мумкин», - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фуқароларнинг +7 (7172) 72-06-06 рақамига қўнғироқ қилишлари учун «ишонч телефони» очилди.