Қозоғистон вилоятларида 36 та спорт иншооти қурилиши режалаштирилган

None
Фото: ҚР Маданият ва спорт вазирлиги
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Қозоғистон ҳудудларида 36 та спорт иншооти қуриш режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, спорт инфратузилмасини молиялаштириш, таъмирлаш ишлари, қайта жиҳозлаш бўйича вазифалар ҳокимликлар ваколатига киради. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ақтўбе, Алмати, Жетису, Қарағанди, Манғистау вилоятларида 4 та спорт иншооти қурилади. Жамбил ва Улитау вилоятларида 3 та, Абай, Атирау ва Туркистон вилоятларида 2 та спорт иншооти қурилади. Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Павлодар вилоятларида биттадан спорт иншооти қурилади.

Бундан ташқари, жорий йилда мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш доирасида 9 та спорт инфратузилмаси объектини таъмирлаш режалаштирилган.

ҚР Маданият ва спорт вазирлиги томонидан тайёрланган Қозоғистон Республикасининг 2023-2029 йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепциясига кўра, 2029 йилгача 113 та янги спорт иншооти фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 20 та спорт иншоотини реконструкция ва модернизация қилиш, олтита спорт иншоотини қайта жиҳозлаш режалаштирилган.

«Жисмоний тарбия ва спорт билан тизимли шуғулланаётган кишилар сонини кўпайтириш учун ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш зарур. 7 та ҳудудда 10 та спорт-соғломлаштириш мажмуаси барпо этилди. 2029 йилгача 113 та янги спорт иншооти қуриш режалаштирилган. Арзон модулли спорт майдончаларини қуриш бўйича ҳам ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаймиз», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Сарсен Қуранбек.


Сўнгги хабарлар
telegram