Қозоғистон веб-сайтларига кириш бепул бўлади
Фуқаролар бу ҳақида кўпроқ маълумотни ўз операторларидан олишлари мумкин. Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги мутахассислари фавқулодда ҳолат даврида Президентнинг Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалари қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди.
Таълим муассасаларининг масофавий ўқишга ўтишлари сабабли, Интернетдан бепул фойдаланиш жуда муҳимдир. «Қазақтелеком» АЖ, «Транстелеком» АЖ, «Astel» АЖ, «Кар-Тел» МЧЖ, «Кселл» АЖ, «Мобайл Телеком-Сервис» МЧЖ каби юртимиздаги йирик алоқа операторлари университет веб-сайтлари, электрон маълумот базалари, онлайн кундаликлар, электрон таълим порталлари ва ҚР Таълим ва фан вазирлиги томонидан тақдим этилган бошқа таълим манбаларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.