Қозоғистон ва Япония олимлари янги гербицидни синовдан ўтказмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон шоличилик илмий-тадқиқот институтида Sumitomo компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қазақстан мен Жапония ғалымдары жаңа гербицидті сынап жатыр
Фото: ҚР АШМ

Унда институт олимлари – Камолдин Шермағамбетов, Гулсим Баймбетова ва Айдос Жалбировлар - шоли далаларида янги япон гербициди NC-656 ни синовдан ўтказишнинг бориши ва жорий натижаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, истиқболдаги режалар ва янги амалиёт йщналишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда қанд лавлаги ва баҳорги арпада япон препаратларини қўллаш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар агротехнологиялар соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Сўнгги хабарлар