Қозоғистон ва Венгрия президентлари Alem.AI сунъий интеллект марказини кўздан кечирди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Венгрия президенти Тамаш Шуйок Alem.AI халқаро сунъий интеллект марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Alem.AI
Фото: Ақорда

Инновацион майдон мамлакатда замонавий технологияларни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, АI ва IТ соҳаларида истиқболли лойиҳаларни илгари суриш учун мўлжалланган. Бу иқтисодиётдаги рақамли секторни янги босқичга кўтаради.

Alem.AI нафақат Қозоғистондан, балки бошқа мамлакатлардан ҳам мутахассисларни жамлайдиган марказ бўлади. Ноёб лойиҳа илм-фан, ишлаб чиқариш, креатив индустрия, давлат хизматлари каби соҳаларда технологияларни ривожлантиришга қаратилган.

Alem.AI
Фото: Ақорда

Марказ миллий сунъий интеллект экотизимини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш, стартап ва тадқиқот фаолиятини рағбатлантиришга ҳисса қўшади.

Шунингдек, у 2029 йилга бориб маҳаллий сунъий интеллект ечимлари экспортини 5 миллиард долларгача ошириш имконини беради.Суний интеллектнинг ривожланиши янги технологияларнинг пайдо бўлишига ва иқтисодий ўсишга ёрдам беради, Астана сунъий интеллект бўйича Марказий Осиёда етакчи шаҳарга айланади.

Лойиҳа доирасида ҳар йили турли соҳаларда муваффақият қозонган 10 минг нафар иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, 1 мингга яқин мутахассис тайёрлаш, 100 га яқин стартап фаолиятини йўлга қўйиш, 10 га яқин илмий изланишлар олиб бориш режалаштирилган.

Alem.AI
Фото: Ақорда

Халқаро марказ Tomorrow School сунъий интеллект мактаби, TUMO ижодий технологиялар маркази, стартап кампуси, тадқиқот лабораториялари ва GovTech ечимларини ишлаб чиқиш учун сунъий интеллект асосидаги Ҳукумат зонаси каби жамоат жойларини бирлаштиради.

Сўнгги хабарлар