Қозоғистон ва Ўзбекистон янги ҳаво йўлаги очди
ASTANA. Kazinform - Фуқаро авиацияси қўмитаси Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали ўтувчи янги Т916 йўналиши очилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Бу Европадан Жануби-Шарқий Осиёга парвозлар учун қўшимча йўналишлардан биридир.
Йўналиш очилганидан бери 19 та рейс амалга оширилди, бироқ ёз охирига келиб ундан фойдаланиш кўпайиши мумкин, чунки фойдаланувчилар янги маршрутни ўзлаштиришга вақт ажратадилар.
Янги маршрутдан Lufthansa Cargo (Германия), Cargolux (Люксембург), Cargolux Italy (Италия), Nomad Aviation (Швейцария), Western Global Airlines (АҚШ), Aerologic Cargo Airlines (Германия) компаниялари фойдаланмоқдалар.
Т916 йўналишининг узунлиги 2187 км бўлиб, шундан 437 км Ўзбекистон, 1750 км Қозоғистон орқали ўтади.
Т916 йўналиши авиакомпаниялар ва Ўзбекистон аэронавигация провайдери “Ўзаэронавигация” таклифи билан очилди. Илгари у ИКАО имтиёзли маршрутлар каталогига киритилган эди.
“Қазаэронавигация” мутахассисларининг фикрича, янги йўналиш Қозоғистон ҳаво ҳудудининг хорижий авиакомпаниялар учун жозибадорлигини оширади ва Жанубий Қозоғистондаги ҳаво ҳаракатини назорат қилувчиларга юкни камайтиради.