Қозоғистон ва Украина президентлари гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Украина томонининг ташаббуси билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Президент матбуот хизматига таяниб.
None
None

Учрашувда Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев музокаралар чоғида Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва келгусида бунга йўл қўймаслик бўйича келишувга эришиш муҳимлигини таъкидлади.

Икки давлат раҳбарлари икки давлат ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, бирнеча соатлар муқаддам Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар