Қозоғистон ва Туркия вакиллари ҳарбий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Руслан Жақсилиқов Нур-Султан шаҳрида Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уфуқ Экиджи билан учрашди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мудофаа вазири бу йил Қозоғистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлганини таъкидлади.

Шу вақт ичида икки томонлама самарали ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий таълим, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий-техникавий соҳаларда йўлга қўйилди.

Учрашувда томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.



Сўнгги хабарлар