Қозоғистон ва Туркия 68 банддан иборат қўшма ҳаракат режасини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига бу йил 30 йил тўлди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда бугун ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва Туркия вице-президенти Фуат Октай раислигида ўтказилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг XII йиғилишида маълум қилинди.

«Бугун биз Фуат Октай билан Қозоғистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг XII йиғилишини ўтказдик. Туркия - бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз. Бу илдизлари муштарак, тарих муштарак қардош мамлакат. Бу йил Қозоғистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Шу боис учрашувимиз ҳар икки давлат учун жуда муҳим. Биз барча соҳаларда стратегик шерикликнинг юқори даражасига эришдик. Ўзаро ишончга асосланган мулоқот, фаол ишбилармонлик алоқалари дўстлигимизнинг ҳақиқий ифодасига айланди. Ҳукуматлараро иқтисодий комиссия мажлисида икки томонлама муносабатларнинг ҳолатини муҳокама қилдик. Ҳозирги мураккаб даврда биз савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантиришга катта аҳамият берамиз», - деди Алихан Смаилов.

Унга кўра, 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошиб, 4 миллиард долларни ташкил этади. Пандемия шароитида бу жуда яхши натижа.

Бироқ, бу ҳаммаси эмас. Ҳар икки давлатнинг салоҳияти янада катта. Шу боис кўплаб масалалар Қозоғистон-Туркия ҳукуматлараро комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлади.

«Бугун биз 68 банддан иборат Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилдик. У савдо, саноат, сармоя, транспорт-транзит ва бошқа соҳаларни қамраб олади. Хулоса қилиб айтганда, Туркиянинг ҳурматли вице-президентига Қозоғистон-Туркия муносабатларини янада мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги музокаралар натижалари ҳозирги оғир дамларда ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлашга, қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қилишига ишонаман», - деди Бош вазир.


Сўнгги хабарлар