Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 350 миллион доллардан ошди – Алихан Смаилов
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Астана шаҳрига делегация билан келган Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров билан учрашди, деб ёзади Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий ахборот ресурси.

Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан биридир.
2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ошиб, 27 миллиард долларга етиши бунинг далили.
Ўтган йилнинг 11 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш яхши натижаларни кўрсатиб, қарийб 24 миллиард долларни ташкил этди.
“Бошқирдистон Республикаси Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Бу даврда ҳудудлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 350 миллион доллардан ошди. Айни пайтда улар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд”, – деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида, Бошқирдистон раҳбари саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш ва савдо алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
“Корхоналаримиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тобора кучайиб бормоқда. Имкониятлар эндигина амалга оширила бошлаганини кўришимиз мумкин. Товар айланмасини янада оширишни келгуси йилларда ҳам умумий вазифамиз деб биламан. Бунинг учун барча зарур шарт-шароит мавжуд”, – деди Радий Хабиров.