Қозоғистон ва Озарбайжон Транскаспий йўлаги салоҳиятини ривожлантирмоқда

Делегация таркибида «Ақтау денгиз савдо порти» МК» АЖ, «Ақтау денгиз шимол терминали» МЧЖ, «Қозоғистон темир йўли» МК» АЖ, «Қуриқ порти» МЧЖ, «ТХТЙ» халқаро ассоциацияси, «SEMURG INVEST» МЧЖ, «PTC Holding» МЧЖ «Казцинк» МЧЖ ва бошқа ташкилотлар вакиллари бор.
Ташриф доирасида вазир Марат Қарабаев ва Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Алим Байел Озарбайжон Республикаси рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев билан учрашув ўтказди. «Ўрта коридор» доирасида юк ташиш ва логистика соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) салоҳиятини юқори баҳолади ва бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади. ТХТЙдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.
Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси Боку Алят халқаро савдо порти, Говсан порти, Баш-Алят темир йўл станцияси, Боку кемасозлик заводи, Абшерон логистика маркази, Боку темир йўл йўловчилар станцияси каби қатор объектлар фаолияти билан танишди.
Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов