Қозоғистон ва Литва тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очишни режалаштирмоқда
Икки давлат вакилларининг учрашуви туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишга бағишланди.
Суҳбат чоғида томонлар таъкидлаганидек, туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш Қозоғистон ва Литванинг умумий мақсадидир.
Литва томони 2021 йилда мамлакатга 2,5 миллион сайёҳ келганини таъкидлади, бу 2020 йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир.
Ўз навбатида қозоғистонлик вакиллар мамлакатга ташриф буюрувчилар сони изчил ортиб бораётганини маълум қилди. 2022 йил якунларига кўра, хорижий сайёҳлар сони 4,7 миллион кишидан ошди.
Бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.
Е. Еркинбаевнинг таъкидлашича, мамлакатда хорижий сайёҳлар сонининг ўсишига соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақамлаштириш бўйича мисли кўрилмаган тадбирлар фаол таъсир кўрсатмоқда.
Бугунги кунда Қозоғистонда туристларни рўйхатга олиш, туристлар оқимини таҳлил қилиш ва электрон миграция назорати бўйича ягона ахборот тизими, kazakhstan.travel саёҳатчилар портали мавжуд.
«Порталдаги маълумотлар 8 тилда тақдим этилган. Унда тадбирлар тақвими, сайёҳлик объектлари ҳақидаги янги маълумотлар, МICЕ бўлими, фотобанк бўлими, маркетплейс, сайёҳлик агентликлари , гидлар, ҳунармандлар реестри каби қисмлар мавжуд», — дея қўшимча қилди Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири ўринбосари.
Учрашув якунларига кўра, икки давлат вакиллари мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очиш, Қозоғистон фуқароларининг Литвага сайёҳлик мақсадида киришлари учун визасиз саёҳат қилиш, туризм ҳақидаги имидж материалларини тарғиб қилиш масалалари устида ишлашни давом эттиришга келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар Алмати шаҳридаги Шимбулоқ курортида Литва сайёҳлик кунлари ва Вильнюсда Қозоғистон сайёҳлик кунларини ўтказишни режалаштирмоқда.
Фото: gov.kz