Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.
None
None

Президентлар Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро майдонда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратдилар.

Давлат раҳбари жорий йил май ойида Қирғизистонга давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровни «Қумтўр» олтин конининг мақоми бўйича музокаралар муваффақиятли якунлангани билан табриклади.

Бундан ташқари, президентлар бир-бирларини Рамазон ойи бошланиши билан табрикладилар.

Сўнгги хабарлар