09:10, 24 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон ва Қирғизистон қуролли кучларининг «Эрдик» қўшма машғулотлари
BALIQCHI. Кazinform - Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Балиқчи шаҳридаги «Эдельвейс» ўқув маркази базасида қуролли кучларнинг қўшма махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Жалб этилган контингент Марказий Осиё минтақасида террорчилик таҳдиди ва ҳарбий хавфсизликни таъминлашда қўшма жанговар ва махсус вазифаларни тезкор жойлаштириш ҳамда бажариш бўйича куч ва воситаларнинг биргаликдаги ҳаракатларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқди.
Машғулотларнинг фаол босқичини Қозоғистон ва Қирғизистон мудофаа вазирлари генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва генерал-лейтенант Бақтибек Бекболотов кузатди.
Машқлар махсус бўлинмаларнинг марш, маневр ва жанговар имкониятларини баҳолаш имконини берди. Унда 60 дан ортиқ қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар ва армия авиациясининг парвоз экипажлари иштирок этди.