Қозоғистон ва Қирғизистон ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак —Садир Жапаров

тоқаев
Фото: Қырғыз Президентінің баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform — Қирғизистон Қозоғистон билан икки томонлама келишувларни чуқурлаштиришга қаратилган сиёсат олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ақордада бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгаш йиғилишида маълум қилди.

“Қозоғистон Республикасига расмий ташриф билан таклиф қилгани учун Қасим-Жомарт Кемелулига алоҳида миннатдорлик билдираман. Қирғизистон делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик ва музокараларни кучли даражада ташкил этгани учун Қозоғистон томонига миннатдорчилик билдираман”, - деди Садир Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, Олий давлатлараро кенгаш йиғилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига кўтаради, шунингдек, қозоқ-қирғиз ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Қирғизистон Президенти бугунги музокаралар стратегик шериклик руҳида ўтаётганини таъкидлади.

“Қирғизистон Қозоғистон билан икки томонлама келишувларни чуқурлаштиришга қаратилган сиёсат олиб бормоқда. Мамлакатларимиз ўртасида ҳеч қандай сиёсий зиддият йўқ. Бу борада бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, келажакни ўйлаш, долзарб масалаларни биргаликда ҳал этиш муҳим, деб ўйлайман. Азалдан мамлакатларимиз ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларда бўлиб, бир-бирига ватандош сифатида ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб келади”, — деди С.Жапаров.

Аввал хабар қилинганидек, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни Ақордада қабул қилди.

Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, Садир Жапаровнинг Астанага ташрифи доирасида тарихий келишув имзоланади. Давлат раҳбари Олий давлатлараро кенгаш қозоқ-қирғиз муносабатларига алоҳида туртки беришини айтди.

Сўнгги хабарлар