Қирғизистон Президентининг Астанага ташрифи доирасида тарихий келишув имзоланади – Тоқаев

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон-Қирғизистон муносабатлари стратегик шериклик руҳида ривожланмоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашувда маълум қилди.

жапаров
Фото: Ақорда

“Аввало, таклифимни қабул қилиб, Қозоғистонга расмий ташриф билан келгани учун Садир Нургожоевичга самимий миннатдорлик билдираман. Мен ушбу ташрифга алоҳида эътибор қаратаман. Қирғизистон - биз учун қардош давлат, муҳим ва ишончли ҳамкордир. Халқларимизнинг бузилмас дўстлиги муштарак тарих ва маънавий қадриятларга асосланади. Ана шундай асосга эга қозоқ-қирғиз муносабатлари стратегик шериклик руҳида ривожланиб бормоқда”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу нуқтаи назардан, Давлат раҳбари икки давлат ўртасида иттифоқчилик алоқалари мустаҳкамлана бошлаганини таъкидлади.

жапаров
Фото: Ақорда

“Бугун биз тарихий келишувни имзолаймиз. Ушбу муҳим ҳужжат қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожига янги суръат бағишлаши шубҳасиз. Шунинг учун биз буни интиқлик билан кутамиз. Бизда бунга имконият ва иштиёқ бор. Биз Олий давлатлараро кенгаш мажлиси ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга йўл очади, деб ҳисоблаймиз”, - деди Қозоғистон Президенти.

Сўнгги хабарлар