14:21, 22 Август 2025 | GMT +5
Қозоғистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди
BISHKEK. Кazinform — Музокаралар якунлари бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

“Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Олий давлатлараро кенгаши еттинчи сессияси қарорларини имзоладилар. Расмий делегация аъзолари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга бориб 3 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда бошқа ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар билан алмашдилар”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров Қозоғистон ва Қирғизистон Олий давлатлараро кенгаши йиғилишида иштирок этган эди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров музокаралар ўтказди.