Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги авиақатновлар кўпаяди
Суҳбат чоғида фуқаролик авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги парвозлар сонини янада кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш, авиация мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Қозоғистонга Қатар сармояларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шундай қилиб, бугунги кунда Қатарнинг «Qatar Airways» авиакомпанияси Доҳа – Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 4 маротаба мунтазам йўловчи парвозларини амалга оширмоқда. Қатар томони маълумотларига кўра, «Qatar Airways» 2023 йил баҳор-ёзги навигациядан Нур-Султан ва Доҳа шаҳарлари ўртасида парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, томонлар, Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳаси вакилларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар ва келишиб олдилар. Шу билан бирга, томонлар жорий йил 27 сентябрдан 7 октябргача бўлиб ўтадиган Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Ассамблеясининг бўлажак 41-сессиясини муҳокама қилдилар.