Қозоғистон ва Италия дипломатик муносабатларига 30 йил тўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилишига 30 йил тўлди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу даврда икки давлат ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди: мазмунли сиёсий мулоқотлар давом этмоқда, ўзаро савдо суръатлари ошди, шартномалар базаси кенгайди, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

2009 йилда имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Қозоғистон-Италия муносабатлари алоҳида мақомга эга эканлигидан далолат берувчи жуда муҳим воқеа бўлди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бугун Қозоғистонда кенг кўламли сиёсий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Давлат раҳбари сиёсий тизимни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, Янги Қозоғистонни яратишга қаратилган ислоҳотлар дастурини тақдим этди.

Шу нуқтаи назардан, Италия Республикаси билан изчил ривожланаётган алоқалар Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва рағбатлантиришга муҳим ҳисса қўшди.

Италия Республикаси Қозоғистоннинг йирик савдо ва сармоявий ҳамкорларидан биридир, Қозоғистон эса Италиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори ҳисобланади.

30 йил давомида Италиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояси миқдори 15 миллиард АҚШ долларига етди.

2022 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қозоғистон ва Италия ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари - энергетика, табиий ресурсларни қидириш ва қазиб олиш, қурилиш, инфратузилма, транспорт, алоқа, қишлоқ хўжалиги, фан ва технология.

Қозоғистонда 250 дан ортиқ италян компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида саноат-иқтисодий ҳамкорлик ва айирбошлаш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи, шунингдек, «Қозоғистон-Италия» парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилди.

Халқаро кун тартибининг асосий масалалари бўйича позициялар ўхшашлигини инобатга олган ҳолда икки мамлакат ўртасида халқаро ташкилотлар доирасида ишончли муносабатлар ўрнатилди.

Қозоғистон ва Италия жаҳон миқёсида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини олқишлайди.

Ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланмоқда.

Июн ойидан бошлаб Алмати ва Милан шаҳарлари ўртасида Италиянинг «NEOS» компанияси томонидан ҳаво қатнови очилди.

Маданий-гуманитар соҳада ҳам таълим, кутубхоначилик, илмий тадқиқот фаолияти йўналишларидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

Абай таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан буюк мутафаккирнинг «Донолик сўзлари» ва шеърлари итальян тилига таржима қилинди.

Миландаги Амброзиан кутубхонаси ва Венециядаги Ка Фоскари университетида қозоқ маданий ва адабий марказлари мавжуд.

Қозоғистон ва Италияни нафақат сиёсат ва иқтисод, балки Буюк Ипак йўли давридан бошланган тарих ва машҳур венециялик савдогар Марко Полонинг Буюк Қозоқ даштининг бепоён кенгликларига қилган саёҳати ҳам яқинлаштиради.

Қозоғистон Италия билан стратегик шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсатни бундан кейин ҳам давом эттириш ниятида.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар