Қозоғистон ва хорижда июнь ойидаги асосий спорт тадбирлари

ASTANA. Kazinform – 2025 йил июнь ойи спорт ихлосмандлари учун жуда ҳам бой ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда — ёш спортчилар ўртасидаги миллий чемпионатлардан тортиб халқаро мусобақаларгача.

Главные спортивные события июня в Казахстане и за рубежом
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Ўқ отиш ва жанговар спорт турлари халқаро майдонда

Стрельба из лука Садақпен ату
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

2025 йил 3-8 июнь кунлари Анталияда камондан ўқ отиш бўйича Жаҳон Кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилади. Шу кунларда Ақтау ва Ереван шаҳарларида 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Қозоғистон чемпионати (спорт ва жангавор самбо) ва Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади.

5-10 июнь кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилади.

Сузиш, таэквондо ва стол тенниси

Кирилл Герасименко стал абсолютным чемпионом Казахстана по настольному теннису
Фото: ҚР МОҚ

2-6 июнь кунлари Қозоғистоннинг турли ҳудудларида ёшлар чемпионатлари старт олади: Чимкентда 2013 йил ва ундан кейин туғилган қизлар ўртасида сузиш бўйича мамлакат чемпионати, Қарағандида эса 2014 йилда туғилган болалар ўртасида стол тенниси чемпионати ўтказилади.

6-7 июнь кунлари Қарағанди шаҳрида эшитиш имконияти чекланган спортчилар иштирокида сурдо-таэквондо бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади.

4-8 июнь кунлари Хитойнинг Циньхуандао шаҳрида ILCA синфи бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлади.

Европа Кубоги доирасида сув ости спорти бўйича мусобақа 7-9 июнь кунлари Франциянинг Страсбург шаҳрида ўтказилади.

Волейбол, регби ва гимнастика: аёллар терма жамоалари ва халқаро ўйинлар

Фото: .instagram.com/vc_zhetysu

7-14 июнь кунлари Вьетнамда аёллар терма жамоалари ўртасида классик волейбол бўйича AVC Кубоги бўлиб ўтади.

7-8 июнь кунлари эса Португалияда Қозоғистоннинг Регби-7 терма жамоаси Algarve Sevens халқаро мусобақасида иштирок этади.

5-15 июнь кунлари Ханчжоу шаҳрида пара-волейбол бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

5-8 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Джечен шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонлик гимнастлар иштирок этади.

Анъанавий спорт турлари: оммавий ва жамоавий кўкпар, тенге илу

кокпар
Фото: Мақсат Шағирбаев / Kazinform

4-6 июнь кунлари Чимкент шаҳрида тенге илу бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Шу билан бирга, кўкпар бўйича оммавий мусобақалар Қарағанди вилояти, Шу ва Мерке туманларида ташкил этилади.

Қояга кўтарилиш, альпинизм ва отиш

скалолазание
Фото: Сали Сабиров

9-14 июнь кунлари Прагада қояга кўтарилиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи, 13-15 июнь кунлари эса Бернда альпинизми бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.

10-14 июнь кунлари Мюнхенда қозоғистонлик мерганлар ўқотар қуролдан отиш бўйича Жаҳон Кубогида иштирок этадилар.

12-16 июнь кунлари Ғарбий Қозоғистон вилоятида катталар ўртасида анъанавий камондан ўқ отиш бўйича миллий чемпионат бўлиб ўтади. 13-15 июнь кунлари эса Алмати шаҳрида мерганлик бўйича чемпионат ўтказилади.

16-22 июнь кунлари Алмати вилоятида стендтан отиш бўйича Қозоғистон чемпионати ташкил этилади.

Жанг санъатлари

Пара дзюдодан әлем чемпионатында финалда қазақстандық қос балуан белдеседі
Фото: ҚР Парадзюдо федерацияси

13-19 июнь кунлари Будапештда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида Қозоғистоннинг етакчи спортчилари иштирок этади. 9-13 июнь кунлари Ақтауда пляж самбоси бўйича Қозоғистон чемпионати, 12-15 июнь кунлари эса Будапештда кикбоксинг бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади.

Чегара билмас спорт

12-24 июнь кунлари Астанада имонияти чекланганлар орасида Virtus World Basketball Championship – Жаҳон баскетбол чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси иштирок этади. Бу турнир спортда инклюзия аҳамиятини яна бир бор таъкидлайди.

Миллий чемпионатлар

12-16 июнь кунлари Ақмола вилоятида триатлон бўйича Қозоғистон чемпионати (elite, U23, U15, U13 тоифалари) бўлиб ўтади. Шунингдек, 11-13 июнь кунлари Шучинскда армрестлинг, 13-15 июнь кунлари гир кўтариш мусобақалари ўтказилади. Петропавл шаҳрида 9-13 июнь кунлари асиқ ату бўйича миллий чемпионат бўлади.

13-15 июнь кунлари Астанада от спорти (конкур) бўйича Қозоғистон Кубоги бўлиб ўтади.

Мастерство и борьба: в Астане стартовал этап Кубка Мира Евразийской Лиги по конкуру и выездке
Фото: Қуаниш Жарлиқас

9-15 июнь кунлари Қарағандида 2011 йилда туғилган спортчилар ўртасида бадминтон бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади.

Шунингдек, қуйидаги чемпионатлар режалаштирилган:

тоғузқўмалоқ — 20-30 июнь, Қостанай;

байдарка ва каноэда эшкак эшиш — 24-28 июнь, Алмати вилояти;

анъанавий камондан ўқ отиш — 24-29 июнь, Жамбил вилояти;

каратэ шинкиокушинкай (Astana Cup) — 27-29 июнь;

очиқ сувда сузиш — 26 июнь – 3 июль, Алмати вилояти.

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати 20-26 июнь кунлари Тайнюэн шаҳрида ўтказилади.

Брейкинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 27-29 июнь кунлари Шанхайда бўлиб ўтади.

Ёшлар ўртасидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионати 26 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

21 июнь куни икки шаҳарда — Алмати ва Семейда — профессионал ММА мусобақалари: “Октагон” ва “Найза” ташкил этилади. Бу тадбирлар ҳар доим ММА мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотади.

Халқаро ареналар

10-16 июнь кунлари Паттайя шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

13-15 июнь кунлари Сиань шаҳрида синхрон сузиш бўйича Жаҳон Кубогининг суперфинали бўлиб ўтади. Шу кунлари Жанубий Кореянинг Джечен шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, унда қозоғистонлик спортчилар фаворитлардан ҳисобланади.

12-16 июнь кунлари Инсбрук шаҳрида таэквондо бўйича Austrian Open WT-турнири ўтказилади, унда Қозоғистон ёшлар терма жамоаси доимо юқори натижа кўрсатиб келган.

17-22 июнь кунлари Балида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қозоғистон терма жамоаси бу мусобақада халқаро майдонда ўз маҳоратларини намойиш этади.

Сўнгги хабарлар