Қозоғистон ва Хитой яқин орада трансчегаравий сув ресурсларини бўлишиш бўйича келишувни тасдиқлаши мумкин

ASTANА. Кazinform - Ҳозирда Қозоғистон ва Хитой икки давлат ўртасида трансчегаравий сув ресурсларини бўлишиш бўйича келишув лойиҳаси устида ишламоқда. Ушбу ҳужжат тез орада тасдиқланиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари Болат Бекнияз маълум қилди.

Қозоғистон ва Хитой яқин орада трансчегаравий сув ресурсларини бўлишиш бўйича келишувни тасдиқлаши мумкин
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Умуман олганда, Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан тегишли келишувлар мавжуд. Ҳозир Хитой билан сув тақсимоти бўйича шартнома лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Ҳозирча у имзоланмаган, демак, тасдиқлашга яқинмиз. Биз ушбу ҳужжат лойиҳасини бир неча йиллардан бери муҳокама қилмоқдамиз. ХХР билан 25 та трансчегаравий дарёлар мавжуд бўлиб, улардан фақат иккитасида сув ҳажми маълум. Бу икки дарёда гидростанциялар бор эди. Қолганларида эса тегишли ишлар ҳисобга олинмаган”, — деди Б.Бекниёз пойтахтда ўтказилган йиғилишда журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда тадқиқот ишлари ташкил этилган.

Қозоғистон ва Хитой яқин орада трансчегаравий сув ресурсларини бўлишиш бўйича келишувни тасдиқлаши мумкин
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

 

“Мутахассисларимиз Хитойга боришди, қўшни давлатдан ҳам мутахассислар ташриф буюришди. Биз биргаликда барча дарёларни ўргандик. Кўрсатилган келишувни тасдиқлаш учун ушбу дарёлар билан боғлиқ аниқ маълумотларни аниқлаш керак. Қанча сув келишини энди биламиз”, - деди вазир ўринбосари.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистонда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамкорларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ташкил этилди. Унинг таркибига Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари, донор ассоциациялар ва бир қатор бошқа тузилмалар вакиллари киради.

Сўнгги хабарлар