Қозоғистон ва Хитой Сумбе дарёсидан биргаликда фойдаланишга келишиб олдилар
Битимни Қозоғистон Республикаси Ҳукумати номидан Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алия Шалабекова ва ХХР Ҳукумати номидан сув хўжалиги вазири ўринбосари Тянь Сюэбинь имзолади.
«Сув муносабатлари мамлакатларимиз ҳамкорлигининг муҳим йўналишларидан биридир. Олий даражадаги барча икки томонлама учрашувларда сув масалалари доимий муҳокама қилинаётгани шундан далолат беради»
, — деди вазир ўринбосари кириш сўзида.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Сумбе дарёси сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва Алмати вилоятининг Раймбек туманида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув йиғиш ишларини яхшилаш имконини бермоқда.
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Тянь Сюэбинь Қозоғистон томонига мурожаатида шартноманинг имзоланиши трансчегаравий дарёлар ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш шароитида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки беришини таъкидлади.
Фото: www.wykop.pl