Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим қачон жорий этилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим қачон бошланиши мумкинлиги ҳақида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2-3 ой ичида бўлиши мумкин. Биз буни Қозоғистон томондан тезлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Хитойдан жавоб кутамиз. Маҳаллий процедуралар бажарилиши керак. Ҳукуматнинг мазкур шартномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг биз томондан қабул қилиниши зарур. Қарорни қабул қилиш учун маълум вақт керак бўлади», – деди Айбек Смадияров бошқармада ўтказилган ҳафталик брифингда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий ойда Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланган эди. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим» шулар жумласидан.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram