Қозоғистон ва Хитой «Нұр Жолы» ўтиш пунктининг қувватини оширади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ва Хитой транспорт вазирлари ҳамкорликда Қозоғистон-Хитой автомобиль йўлининг «Нұр Жолы» ўтиш пунктига ташриф буюриб, унинг ишлари билан танишди.

Чегара инфратузилмасини ривожлантириш юк ташиш ҳажмини янада оширишнинг устувор вазифаларидан биридир.
— Вазирлар назорат-ўтказиш пунктида юк машиналари ҳайдовчилари билан суҳбатлашди, долзарб масалаларни муҳокама қилди ва назорат-ўтказиш пункти ўтказувчанлигини янада ошириш бўйича келишувга эришди. Транспорт вазирликлари раҳбарлари транзитнинг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш учун маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, чегара инфратузилмаси салоҳиятини ошириш, рақамлаштиришни ривожлантириш каби қатор масалаларни ҳал этади, — дейилади хабарда.

Марат Қарабаев ва Лю Вэй икки вазирлик вакилларидан иборат махсус доимий ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Вазирлар иштирокидаги навбатдаги музокаралар бир ойдан кейин бўлиб ўтади.
Ишчи ташриф доирасида бўлиб ўтган тадбирда божхона ва чегара хизматлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўтган йилдан бошлаб Қозоғистон ва Хитой рухсатнома бланкаларини электрон форматда алмашишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Марат Қарабаевга транспорт соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан бергани ҳақида ёзган эдик.