Қозоғистон ва Гонконг ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Гонконг минтақалар ўртасида йўловчи ва юк қатновларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради ҚР Транспорт вазирлиги.

самолет, авиация
Фото: istockphoto.jpg

Давлат раҳбарининг халқаро авиация хабларини ривожлантириш ва Қозоғистон аэропортлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон Транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Гонконг халқаро аэропортига ташриф буюрди.

14 йил давомида (2024 йилда 4,9 миллион тонна) юк ташиш ҳажми бўйича дунёда етакчиликни сақлаб келаётган Гонконг халқаро аэропорти минтақанинг транспорт органлари ва авиация саноати вакиллари билан музокаралар майдонига айланди. Делегация аъзолари Гонконг транспорт ва логистика бюроси директори ўринбосари Келвин Ма, аэропорт бош директори Вивиен Ченг, шунингдек, етакчи авиакомпаниялар – Hong Kong Airlines, Cathay Pacific ва Hong Kong Air Cargo раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Муҳокаманинг асосий мавзуси 5-ҳаво эркинлигидан фойдаланган ҳолда Алати ва Астана шаҳарларига тўғридан-тўғри йўловчи рейсларини йўлга қўйиш, шунингдек, Қозоғистон ва Гонконг ўртасида юк ҳаво ташишларини кенгайтириш режалари бўлди. Ушбу ташаббусларнинг амалга оширилиши нафақат авиация ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, балки мамлакатлар ўртасида савдо ва логистика учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар