Қозоғистон ва Германия қайси соҳаларда қўшма лойиҳалар устида ишлайди
Қозоғистон ва Германиянинг йирик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида муҳим тижорат шартномалари тасдиқланди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасида расмий ташриф билан бўлиб, Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокарадан сўнг журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
“Бугунги учрашувда газ, кимё, металлургия, транспорт, логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик. Ташрифимдан сўнг Германиянинг йирик ва ўрта бизнеси раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев Германиядаги матбуот анжуманида.
Президентнинг таъкидлашича, бугунги учрашув арафасида Siemens, Deutsche Bank, Siemens Energy, Linde PLC каби асосий ҳамкорлар билан муҳим тижорат шартномалари имзоланди.
“Мазкур ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга салмоқли туртки беришга қаратилган”, – деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи