Қозоғистон ва Эрон раҳбарлари бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Эрон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Мемлекет басшысы Иран Президентімен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Ақорда

Президентлар бир-бирларини бутун мусулмон жамоатчилиги учун муқаддас Қурбон ҳайити билан табрикладилар.

“Қасим-Жомарт Тоқаев ва Масуд Пезешкян мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.

Томонлар бўлажак учрашувлар жадвалини ҳам муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар