Қозоғистон ва Бельгия олимлари ядро тиббиёти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ташриф Валлон экспорт ва инвестиция агентлиги (AWEX), Бельгиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.
Ядро физикаси институти (ЯФИ) Бош директори Саябек Сахиев IBA, IRE/IRE Elite, John Cockerill раҳбарияти билан учрашди.
Бундан ташқари, Бельгия ядровий тадқиқотлар маркази (SCK CEN) билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ташриф Қозоғистон ва Бельгия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида бўлиб ўтди.
2021 йил якунига кўра, Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги товар айланмаси 419,7 миллион еврони ташкил қилди. Бельгия компанияларининг Қозоғистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри хорижий сармоялари ҳажми 9,960 миллиард долларни ташкил этди.
Қозоғистон бозорида Бельгия сармояси иштирокида 70 дан ортиқ қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Қозоғистондан 200 дан ортиқ талаба ва докторант Бельгия университетларида турли дастур ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олмоқда.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков