Қозоғистон ва БАА ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

None
None
ABU DHABI. Kazinform – Абу-Даби шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма ҳарбий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хвабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Олжас Қусаинов ва Бирлашган Араб Амирликлари Мудофаа вазирлиги халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Ал-Мазруий иштирок этди.

Томонлар ҳарбий таълим, радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя, жанговар тайёргарлик, ҳарбий разведка ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликдаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари мудофаа вазирликлари ўртасида 2022 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.



Сўнгги хабарлар