Қозоғистон ва Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Афғонистон Саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Мемлекет басшысы Ауғанстан өнеркәсіп және сауда министрінің міндетін атқарушы Нуриддин Азизиді қабылдады
Фото: Ақорда

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Афғонистонни минтақадаги муҳим ҳамкор деб билишини ҳамда икки давлат ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади. ҚР Президентининг таъкидлашича, мамлакат Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатилишидан манфаатдор.

Ўзаро муносабатларни тиклаш мақсадида Қозоғистон Ҳукумати делегацияси Кобулга икки марта ташриф буюрди.

Қазақстан мен Ауғанстан сауда-экономикалық ынтымақтастықты нығайтады
Фото: Ақорда

Нуриддин Азизий Қозоғистон Афғонистон масаласини халқаро ташкилотларда изчил тарғиб этаётгани ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди. У расмий Кобулнинг қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Бу Афғонистонда иш ўринларини яратади.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари, шунингдек, геология-қидирув ва рақамлаштириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон компаниялари Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга тайёр.

Ҳозирда Тургунди – Ҳирот темир йўли қурилиши давом этмоқда. Қолаверса, Қозоғистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кимё саноати маҳсулотлари экспортини кўпайтириш учун катта имкониятларга эга.

Сўнгги хабарлар