Қозоғистон уяли тармоқсиз қўнғироқ қилиш технологиясини ишга туширади
ASTANA. Kazinform – 2026 йилда Қозоғистонда VoWiFi технологиясининг оммавий ишга туширилиши кутилмоқда. Ушбу технология орқали исталган мавжуд Wi-Fi орқали овозли қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш имкони яратилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Бундай инновацион ечимни жорий этиш орқали тураржой ва офис бинолари ичидаги мобил алоқа сигнали заиф бўлган ҳудудлар — «оқ нуқталар» муаммосини бартараф этиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида уяли алоқа вакиллари маълум қилдилар.
"VoWiFi технологияси Wi-Fi орқали овозли қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Биз уни ходимларимиз билан муваффақиятли синовдан ўтказдик ва келгуси йилда технология кенг жамоатчиликка тақдим этилади", - деди “Кар-Тел” бош директори Евгений Настрадин.
Бозор иштирокчиларининг фикрича, аҳолининг 99 фоизи 4G тармоғи билан қамраб олинганига қарамай, «оқ нуқталар» муаммоси долзарб масала бўлиб қолмоқда. Асосий сабаблар - фаол шаҳар ривожланиши, янги бинолар сигнални тўсиб қўйиши ва мавжуд база станцияларининг тез-тез демонтаж қилиниши.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги уч йилда Қозоғистон телекоммуникация соҳасига бир триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилди. Мамлакат 2027 йил охиригача интернет қамровини 100 фоизга етказишни мақсад қилган.