Қозоғистон уранини сотиб олувчи давлатлар сони ортиши мумкин
ASTANA. Kazinform – «ҚазАтомӨнеркәсіп» миллий атом компанияси” АЖ раҳбари Мейржан Юсупов “Самруқ-Қазна” жамғармаси жамоат кенгаши йиғилишида Қозоғистон уранини сотиб олувчи давлатлар сони ортиши мумкинлигини айтди.
«ҚазАтомӨнеркәсіп» компанияси 2024 йил ҳолатига кўра табиий уран ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жаҳон етакчиси мавқеини сақлаб қолди. Бизда 14 та ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Улардан 12 таси «Камеко», «Орано», «Росатом», CGN, «Марубени», «Кансай» каби уран саноатининг жаҳон грандларидир. Савдо портфелини имкон қадар мувозанатли сақлаш ва битта харидорга қарам бўлиб қолмаслик учун диверсификация тамойилига амал қилишда давом этамиз. Айни пайтда маҳсулотимизнинг 50 фоизи Осиёга, 28 фоизи Европага, 22 фоизи Шимолий ва Жанубий Америкага сотилмоқда”, – дейди Мейржан Юсупов.
Шунингдек, у ўтган йили «ҚазАтомӨнеркәсіп» тарихида биринчи марта Бирлашган Араб Амирликларидаги Barakah АЭСига уран етказиб берилганини эслатди.
“Бу йил савдо портфелига Чехия (CEZ Group) ва Швейцария (Axpo Group) қўшилди. Осиёда Хитой ва Ҳиндистондан ташқари Япония ва Жанубий Корея каби давлатлар ҳам Қозоғистоннинг узоқ муддатли уран етказиб беришига қизиқиш билдирмоқда”, - деди миллий ядро компанияси раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай