Қозоғистон Ҳукумати америкалик ишбилармон гуруҳларни сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёр – Президент

None
NEW YORK. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев жаҳон молия институтлари раҳбарлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбарининг Нью-Йоркка ташрифи Citi, Goldman Sachs, NASDAQ, Auerbach Grayson & Company LLP, Franklin Templeton, Brightlight Capital, AllianceBernstein, Jefferies Financial Group, Luxor Capital Group, Paine Schwartz Partners LLC, New Silk Road Forum, Robotti & Company Advisors, TPG Capital, Grupo Los Grobo каби жаҳон молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар билан бошланди.


Қасим-Жомарт Тоқаев америкалик молиячиларга мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбари ушбу муҳим ўзгаришлар молия-иқтисодий соҳага таъсири жиҳатидан аҳамиятли эканини таъкидлади.

«Бу бизнес ва молия институтлари учун нимани англатади? Бу бозорга киришни кенгайтириш ва шаффофликни таъминлаш ҳақида. Умуман олганда, бу хусусий сектор ва халқаро ҳамкорлар учун янги имкониятлар очиш демакдир», - деди Президент.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларига эътибор қаратди.


Давлат раҳбари, хусусан, «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратди. Президент жамғарма маблағларини хусусийлаштириш ҳисобига янги имкониятлар очилишини айтди.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг энергетика, яшил иқтисодиёт, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги улкан салоҳиятига, шунингдек, «Астана» халқаро молия марказида яратилган қулай шарт-шароитларга эътибор қаратди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ҳукумати америкалик ишбилармон гуруҳларга сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар