Қозоғистон Украина халқига гуманитар ёрдам жўнатади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Украина халқига дори-дармон кўринишидаги гуманитар ёрдам жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

«Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро гуманитар ёрдам бўйича комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда Қозоғистон Президенти топшириғини бажариш учун Украинага инсонпарварлик ёрдами жўнатади.

Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Халқаро гуманитар ёрдам комиссияси Украина халқига дори-дармон партиясини ажратишга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда гуманитар юкларни Алмати – Катовице (Польша) йўналиши бўйича ҳаво орқали ташиш масаласини кўриб чиқди. Украина фуқароларига гуманитар ёрдам 2022 йилнинг 14 - 15 март кунлари Алмати аэропортидан икки рейс билан жўнатилади. Жўнатманинг умумий оғирлиги 28,2 тоннани ташкил этади ва 17 турдаги дори воситалари: антибиотиклар, яллиғланишга қарши, йўталга қарши ва гипертонияга қарши дорилар.

Гуманитар ёрдам Алмати халқаро аэропортидан 14 март куни етказилади (юклаш жўнашдан 2 соат олдин амалга оширилади).

Сўнгги хабарлар