Қозоғистон ҳудудларида қор аралаш ёмғир ёғади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ҳудудларида қор аралаш ёмғир ёғади, ҳаво совуқ бўлади, деб хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир , момақалдироқ, кучли шамол сақланиб туради.

Мамлакатнинг шимоли, шарқи ва жануби-шарқида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда 5 сентябрь куни қор аралаш ёмғир шаклида кучли ёғингарчилик кутилади.

Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли-ғарби, шимоли, шарқи ва марказида туман тушиши кутилмоқда.

Мамлакат шимоли, шимоли-ғарби ва марказида ҳаво ҳарорати кечаси +2+10 даражагача пасаяди. Кундузи у +10+20 гача илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар