09:31, 16 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистон ҳудудида қайси давлатларнинг эмлаш паспортлари амал қилади: Рўйхат янгиланди
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Бош санитария врачининг янги қарори эълон қилинди. Ҳужжатда Қозоғистонда эмлаш паспорти амал қиладиган 20 та давлат рўйхати келтирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон Республикаси Бош санитария врачи вазифасини бажарувчи Aйжан Есмағамбетова томонидан имзоланган ҳужжат Бош санитария врачининг №48-сонли қарорига илова қилинган.
«Aргентина, Венгрия, Грузия, Эрон Ислом Республикаси, Иордания, Қирғизистон, Мальдив ороллари Республикаси, Мўғулистон, Aрманистон, Беларусь, Молдова, Перу, Сан-Марино, Сербия, Тунис, Ҳиндистон, Филиппин, Таиланд, Туркия ва Эстонияда берилган КВИ га қарши вакцинация паспортлари/сертификатлари/маълумотномалари Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб тан олинсин», — дейилади ҳужжатда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай