Қозоғистон тузни қайси давлатлардан импорт қилади

ASTANA. Kazinform – 2025 йил январь-декабрь ойларида Қозоғистонда 415,7 минг тонна ош тузи ишлаб чиқарилган, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 фоизга кўп.

پ
Фото: pixabay.com

Импорт қилинган туз ҳажми ҳам ошди, 2025 йилда Қозоғистонга 36,2 минг тонна туз импорт қилинди, бу 2024 йилга нисбатан 13,1 фоизга кўп.

Экспортга келсак, ҳисобот даврида Қозоғистон 251 минг тонна туз экспорт қилди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга кам.

Қозоғистон тузини импорт қилувчи асосий мамлакатлар қаторига Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, шунингдек, Хитой, Грузия, Латвия ва Германия киради.

2025 йилнинг 12 ойи натижаларига кўра, ички бозорда 200,8 минг тонна ош тузи сотилган.

Республикада тузнинг ўртача нархи 1 кг учун 90 тенгени ташкил этади. Энг паст ўртача нарх Қизилўрдада қайд этилди - 65 тенге/кг, энг юқори нарх эса Алматида бўлиб, у ерда маҳсулотнинг 1 кг учун ўртача нархи 112 тенгени ташкил этди (2026 йил январь ҳолатига кўра).

Эслатиб ўтами, аввалроқ 2025 йилда Қозоғистонда музқаймоқ экспорти импортдан ошиб кетгани ҳақида ёзгандик.

Сўнгги хабарлар