Қозоғистон Транскаспий транспорт йўналиши орқали 2 миллион тонна юк ташишга тайёр

Россия ва Украинадаги вазиятдан келиб чиқиб, томонлар Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) бўйлаб жорий ташиш ҳажми, темир йўл участкалари ва Каспий денгизи орқали ўтиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, чегара ўтказиш пунктлари ва денгиз портларининг салоҳияти, ТХТЙга қўшимча юк оқимларини йўналтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Лойиҳа иштирокчилари ушбу соҳани ривожлантириш учун қўшма корхона ва Ўрта йўлак ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев мамлакат экспортга мўлжалланган 2 миллион тонна юк ташишга тайёрлигини таъкидлади.
Қўшма корхонанинг ташкил этилиши тарифлар ва юк декларациясини белгилаш, ягона IТ-ечимлардан фойдаланиш ва транзит юкларни бирлаштириш муаммоларини ҳал қилиш имконини беради.
Берик Камалиев, шунингдек, ТХТЙ бўйича автомобил транспортида юк ташишни биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар транзитни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тузишга қарор қилди. Қўшма корхона ташкил этишда фаол иштирок этишади.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари Берик Камалиев Озарбайжон томонига икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди, бу таклиф Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев томонидан қўллаб-қувватланди.