Қозоғистон Тожикистон учун сунъий йўлдош алоқа каналларини ташкил қилади

Ҳужжатни «РКАМ» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Василий Леонов ва «Нет Солюшенс» бош директори Бахтовар Абдусатторов имзолади.
Шартномага мувофиқ, РКАМ АЖ 2023 йилда 58,5 даража шарқий узунликдаги орбитал позициясида жойлашган КаzSat-3 космик кемасининг транспондер қувватини тақдим этишга тайёр.
«КazSat сунъий йўлдош алоқа тизими нафақат Қозоғистон Республикаси ҳудудида, балки қўшни давлатлар ҳудудида ҳам космик алоқа хизматларини кўрсатишга қодир. Бу борада Қирғизистон, Ўзбекистон, ҳозир эса Тожикистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. РКАМ Марказий Осиё мамлакатларига космик алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича халқаро бозорга чиқишни давом эттиришни режалаштирмоқда», - деди «РКАМ» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Василий Леонов.
Маълумки, Қозоғистонда иккита алоқа сунъий йўлдоши ҳамда «Ақкўл» ва «Кўктерек» ерни бошқариш мажмуаларидан иборат «КazSat» миллий сунъий йўлдош алоқа ва радиоэшиттириш тизими мавжуд.
Фото: «РКАМ» АЖ
Муаллиф: Сара Қабиқизи