12:14, 03 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистон ўтган йили 111 млн тонна кўмир қазиб олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистоннинг кўмир қазиб олувчи корхоналари кўмир концентратини ҳисобга олмаганда 111,7 миллион тонна кўмир қазиб олди. 2020 йилга нисбатан ўсиш 2 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб.

Энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарга 59,3 миллион тонна (2020 йилга нисбатан + 0,8 фоиз), саноат корхоналарига 6,8 миллион тонна (+ 21,4 фоиз) жўнатилди. Коммунал хизматлар ва аҳоли учун 10,7 миллион тонна юк жўнатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга кўпдир.
ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги иссиқлик мавсуми олдидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари маълумотлари асосида 2021-2022 йилларга мўлжалланган коммунал хизматлар ва аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи режасини ишлаб чиқди.