Қозоғистон терма жамоаси самбо бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Жаҳон чемпионати
Фото: Азамат Алмағамбетов/Kazinform

Ереванда самбо бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати якунланди. Турнир якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чемпионатда 21 вазн тоифасида 65 давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) ижроия қўмитаси қарори билан Россия, Беларусь, Франция ва қочқинлар жамоалари нейтрал мақомда иштирок этишди.

10-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон мусобақаси якунларига кўра Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади (1 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза). Иккинчи ўрин Ўзбекистонга (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза), биринчи ўрин эса нейтрал мақомда (13 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза) иштирок этган россиялик спортчиларга насиб этди.

Қозоғистон спортчиларининг натижалари:

Олтин медаль:

Арайлим Абенова (спорт самбоси, 80 кгдан юқори)

Кумуш медаллар:

Бажаева Маргарита (спорт самбоси, 50 кггача);

Қойшибаев Еламан (спорт самбоси, 88 кггача).

Бронза медаллари:

Гулдана Алмуханбетова (спорт самбоси, 54 кггача);

Абатова Шинар (спорт самбоси, 72 кг гача);

Қуатай Арнур (спорт самбоси, 71 кггача);

Зекенов Алибек (спорт самбоси, 98 кг гача);

Жиентаев Талғат (жанговар самбо, 98 кг дан юқори).

Эслатиб ўтамиз, самбо бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Қозоғистонда бўлиб ўтади. Бу қарор Халқаро самбо федерацияси конгрессида қабул қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram