Қозоғистонлик Арайлим Абенова самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Арайлим Абенова
Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси

Ереванда самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Каzinform.

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, Арайлим Абенова супероғир вазнда ғолиб чиқди.

Ўтган йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Арайлим бу сафар 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги финалда россиялик спортчи, Оренбург вилояти вакили Жанар Қусановани 6:0 ҳисобида енгди.

А. Абенова чорак финалда дастлаб филиппинлик Сидней Сини мағлуб этди. Кейин ярим финалда руминиялик Бианко Проданни 3:2 ҳисобида енгди. Шу тариқа, Арайлим ўта оғир вазнда қозоқ қизлари орасида биринчи марта шоҳсупага кўтарилди.

Ғалабадан кейин берган интервьюсида у дунёнинг энг зўри бўлишни ва Қозоғистон давлатининг кўк байроғини баланд кўтаришни мақсад қилганини айтди.

Мусобақанинг сўнгги кунида 98 кг вазн тоифасида Алибек Зекенов бронза медалини қўлга киритди. У учинчи ўрин учун кечган баҳсда тожикистонлик курашчи Бахтовар Замировни 3:0 ҳисобида енгди. Яна бир қозоғистонлик Талғат Жиентаев ҳарбий самбо бўйича 98 кгдан юқори вазнда кучли учликдан жой олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар