Самбо бўйича жаҳон чемпионати 2024 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади

Самбо бўйича жаҳон чемпионати 2024 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.

Самбо
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Бу қарор Халқаро самбо федерацияси конгрессида қабул қилинди. Мамлакат бундан аввал 2005 йилда жаҳон мусобақасига мезбонлик қилган. Ўшанда қозоғистонлик полвонлар 1 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Қозоқ полвонлари жаҳон чемпионатида 1992 йилдан буён доимий равишда қатнашиб келади. Бугунги кунга қадар 26 марта шоҳсупага кўтарилган.

Бу йил Миллий терма жамоа жаҳон чемпионатидаги илк медалини қўлга киритди. 54 кг вазн тоифасидаги Гулдана Алмуҳамбетова ўтган йилги жаҳон чемпиони Алена Купавага (Беларус) қарши рингга кўтарилиб, бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар