12:29, 01 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубогининг саралаш ўйинига тайёргарликни бошлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг теннис бўйича эркаклар терма жамоаси Девис кубоги саралаш баҳсига тайёргарликни бошлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Чили терма жамоаси билан ўйин 4-5 феврал кунлари Ла Серена шаҳрида, «Ла Трентино» аренасида бўлиб ўтади.
Капитан Юрий Щукин бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тинч океани соҳилида жойлашган шаҳарга етиб келди.
Александр Бублик, Тимофей Скатов, Михаил Кукушкин, Андрей Голубев ва Александр Недовесов машғулотларга киришди.
Дастлабки яккалик баҳсларида иккита ўйин ўтказилади. Эртаси куни битта жуфтлик ва яна иккита яккалик баҳслари бўлиб ўтади.
Ғолиб жамоа сентябр ойида Дэвис кубоги финал босқичига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рыбакина Австралия чемпионатида эйс ясаш бўйича рекорд ўрнатганини ёзган эдик.
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ