22:40, 30 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Елена Рибакина Аustralian Оpen 2023 рекордини ўрнатди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА рейтингида 10-ўрин) Аustralian Open-2023 турнирида аёллар ўртасидаги эйслар сони бўйича энг яхши деб топилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Турнирдаги еттита учрашувда Елена Рибакина 54 та эйсни амалга оширди. Иккинчи ўринда Рибакина финалда мағлуб бўлган беларуслик Арина Соболенко (2-ўрин) - 46 эйс. Кучли учликни чехиялик теннисчи Каролина Плискова (20-ўрин) ёпди – унинг учта учрашувда 31 та эйси бор. Шунингдек, кучли бешликдан франциялик Каролин Гарсия (5-ўрин) – 25 эйс ва хорватиялик Донна Векич (33-ўрин) – 24 эйс қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина учун бу ўтган йилги Уимблдондаги ғалабасидан кейин фаолиятидаги иккинчи Катта дубулға финали бўлди.
Фото: ktf.kz