Қозоғистон терма жамоаси бешта ғалаба қозониб, ММА бўйича Суперкубокнинг ярим финалига йўл олди

NUR-SULTAN. Кazinform - Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида дунёнинг энг кучли саккиз жамоаси иштирок этаётган ММА Суперкубоги бошланди. Мусобақалар «девордан деворга» форматида еттита эркаклар ва иккита аёллар вазн тоифаларида ўтказилади. Жанглар жамоалардан бирининг бешта ғалабасигача давом этади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Бирлашган ММА федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Қозоғистон терма жамоаси дастлабки ўйинда Болқон мамлакатлари терма жамоаси билан тўқнаш келди.

Аёллар ўртасида 56,7 килограммгача бўлган вазн тоифасида биринчи жанг рақиби Аян Турсинга қарши майдонга тушмагани учун ўтказилмади ва ғалаба қозоғистонлик спортчига насиб этди.

61,2 кг вазн тоифасидаги иккинчи баҳсда қозоғистонлик Антонина Котляревская ва сербиялик спортчи Николио Сандра тўқнаш келди. Уч раунд якунига кўра, ҳакамлар бир овоздан ғалабани Котляревскаяга беришди.

Жанибек Тиништиқ (61,2 кг гача) Войо Котановичга қарши уч раунд ўтказди. Яққол устунлик билан қозоғистонлик ғалаба қозонди.

Тўртинчи жанг 65,8 кг вазн тоифасида Анатолий Золотих ва Войя Симичич ўртасида бўлиб ўтди. Бу жанг ҳам тўлиқ давом этди ва бир овоздан Золотих ғалаба қозонди.

Ҳал қилувчи жангда Неймат Асадов Данило Ристич устидан бўлган жангни бўғиш усули билан якунлаб, Қозоғистоннинг бешинчи ғалабасини қўлга киритди.

Жанглар натижасига кўра, Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозониб, Баҳрайн термаси билан тўқнаш келадиган ярим финалга йўл олди.

Сўнгги хабарлар