Қозоғистон теннис бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди: Елена Рибакина ғалаба қозонди

None
ASTANA. Кazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичи доирасидаги Қозоғистон ва Польша терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мамлакатнинг биринчи, дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина ғалаба қозонди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Бугунги илк учрашувда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 19-ракеткаси Магда Линеть билан маҳорат баҳслашди.

Кеча 2:0 ҳисобида олдинда бораётган Қозоғистон терма жамоасига жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олиши учун фақат битта ғалаба етарли бўлди.

Биринчи сетда ҳисоб 4:4 бўлганида Е. Рибакина брейк ишлаб, геймга копток оширганида ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 6:4.

Иккинчи сетда қозоғистонлик спортчи 2:0 ҳисобида олдинга ўтди, аммо М. Линетт һисобни тенглаштирди. Бироқ, Елена яна брейк қилди ва ўз геймида ғалаба қозонди - 4:2. Яна бир брейк – 5:2. Кейин эса биринчи матчболдан фойдаланишга муваффақ бўлди - 6:2.

Шу тариқа, Қозоғистон Польша билан ўйинда 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бугунга белгиланган қолган иккита ўйин ўтказилса ҳам, вазият ўзгармайди.

photo

Бир соату 23 дақиқа давом этган мусобақада Елена Рибакина 3 та эйс амалга оширди ва 12 та брейк-пойнтдан 4 тасини фойдаланди.

Учрашувдан сўнг Елена Рибакина барча мухлислар ва жамоага миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Польша билан теннис баҳсида Қозоғистонни олдинга олиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Қозоғистон ва Польша терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Елена Рибакина ҳисобни 2:0 га етказди.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар